ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кундузги савдоларда 1 доллар 0,22 тенгега арзонлаб, 462,29 тенгени ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 13 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 462,58 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 461,5 тенге, сотиб олиш курси эса 465,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 461,3 тенге, сотиб олиш нархи - 464,5 тенге.
Россия рубли 6,71 - 6,81 тенге орасида савдо қилинмоқда.
Миллий банк маълумотларига кўра, 13 январ куни Россия рублининг ўртача курси 6,83 тенгени ташкил қилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова