Қозоғистонда доллар курси пасайди

Автор:  
Бекабат Узаков
18 Май, 16:40

Қозоғистонда доллар курси пасайди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,58 тенгега пасайиб, 1 доллар 449,19 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 18 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 449,69 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 447,5 тенге, сотиб олиш курси эса 450 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 447,2 тенге, сотиб олиш нархи - 451,2 тенге.

Алматида Россия рубли 5,5-5,75 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси нархи - 5,52 – 5,62 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид