Қозоғистонда доллар курси учинчи кун кетма-кет пасаймоқда

Автор:  
Бекабат Узаков
14 Декабрь, 18:43

Қозоғистонда доллар курси учинчи кун кетма-кет пасаймоқда

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ)савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кечки савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,59 тенгега пасайиб, 1 доллар 468,78 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 14 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 469,35 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 470 тенге, сотиб олиш курси эса 473 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 469,5 тенге, сотиб олиш нархи - 472 тенге.

Россия рубли 7,24 – 7,29 тенге оралиғида сотилмоқда.

Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 14 декабр куни Россия рублининг ўртача курси 7,44 тенгени ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, биржада доллар курси кетма-кет учинчи кун пасаймоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова




Мавзуга оид