ASTANA. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,52 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 465,93 тенгени ташкил этади.
Россия валютаси эса 6,35 тенгега тенг бўлди.
Миллий банкнинг 5 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 465,39 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 6,53 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 466 тенге, сотиб олиш курси эса 470 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 465,8 тенге, сотиб олиш нархи - 468,8 тенге.
Россия рубли 6,3 - 6,35 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова