Қозоғистонда доллар курси яна кўтарилди

Автор:  
Ляззат Сейданова
23 Февраль, 10:55

Қозоғистонда доллар курси яна кўтарилди

ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 448-452 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 448 тенге, сотиб олиш нархи эса 451 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 448 тенге, сотиб олиш нархи эса 452 тенге.

22 феврал куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 1,03 тенгега ошди, 1 доллар – 446,86 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 23 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 446,60 тенге.

Россия рублининг ўртача курси 5,96 тенгени ташкил қилди.

Алматида Россия рубли 5,85 - 6,01 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада Россия рубли 5,91-5,96 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид