ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,95 тенгега пасайиб, 1 доллар 453, 93 тенгега тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 26 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 455, 04 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 452 тенге, сотиб олиш курси эса 455 тенгени ташкил қилмоқда.
Астана шаҳрида сотиш курси - 452,5 тенге, сотиб олиш курси - 454,5 тенге.
Алматида Россия рубли 5,4 – 5,6 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 5,45 - 5,55 тенгедан сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова