ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Кунлик савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,95 тенгега пасайган ва 1 доллар 462,49 тенгега тенг бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 9 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 463,31 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 464 тенге, сотиб олиш курси эса 468 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотув курси - 462,8 тенге, сотиб олиш курси - 465,8 тенге.
Россия рубли 6,35 - 6,42 тенге орасида сотилмоқда.
Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 9 январ куни Россия рублининг ўртача курси 6,45 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова