Қозоғистонда доллар нархи бироз арзонлашди

Автор:  
Ляззат Сейданова
7 Июнь, 10:54

Қозоғистонда доллар нархи бироз арзонлашди

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 445-450 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 445,5 – 450,5 тенгега сотилмоқда.

Алматида доллар курси 446,5 – 450 тенге орасида ўзгариб турибди.

6 июнь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,86 тенгега пасайиб, 447,75 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 7 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 447,71 тенге.

Россия рублининг ўртача курси 5,51 тенгени ташкил этди.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,39 – 5,63 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 5,42 - 5,52 тенге оралиғида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова