Қозоғистонда доллар нархи бироз кўтарилди

Редактор:  
Ляззат Сейданова
8 Декабрь, 10:43

Қозоғистонда доллар нархи бироз кўтарилди

ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг 8 декабрдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 474 тенге, сотиб олиш нархи эса 477 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматида сотиш нархи – 475 тенге, сотиб олиш нархи - 479 тенге.

7 декабр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 1, 51 тенгега ошиб, 1 доллар – 473,51 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 8 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 473,54 тенге. Россия рублининг ўртача курси 7,53 тенгени ташкил қилди.

Россия рубли 7,17 - 7,35 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид