Қозоғистонда доллар нархи бироз ошди

Автор:  
Бекабат Узаков
12 Январь, 16:05

Қозоғистонда доллар нархи бироз ошди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, бир тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,39 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 462,58 тенгени ташкил қилади.

Миллий банкнинг 12 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 462,20 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 6,69 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси 463,5 тенгени, сотиб олиш курси эса 467 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 463,3 тенге, сотиб олиш нархи - 466,3 тенге.

Россия рубли 6,55 - 6,85 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид