ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг 23 декабрдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Жумладан, 1 доллар нархи - 466,98 тенге, Россия рублининг ўртача курси 6,48 тенгени ташкил этди.
21 декабр куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,34 тенгега пасайиб, 1 доллар - 466,67 тенгени ташкил қилди. Россия рубли 6,5 тенгени ташкил этди.
Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси – 465,8 тенге, сотиб олиш курси эса 469 тенгени ташкил этмоқда.
Алматида сотиш нархи – 466 тенге, сотиб олиб нархи - 470 тенге.
Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 6,25-6,65 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова