Қозоғистонда доллар яна арзонлашди

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
7 Июнь, 17:49

Қозоғистонда доллар яна арзонлашди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, 1 доллар қиймати 1,10 тенгега пасайиб, 446,65 тенгега етди.

Миллий банкнинг 7 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 447, 71 тенге.

Кurs.kz маълум қилишича, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 445 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 448 тенге.

Астана шаҳрида сотиш нархи – 445 тенге, сотиб олиш курси - 449 тенге.

Алматида Россия рубли 5,41 – 5,61 тенге, Астанада эса 5,42 - 5,52 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид