Қозоғистонда долларнинг 16 февралдаги расмий курси эълон қилинди

Автор:  
Ляззат Сейданова
16 Февраль, 10:44

Қозоғистонда долларнинг 16 февралдаги расмий курси эълон қилинди

ALMATY. Kazinform - ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг 16 феврал кунги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унга кўра, 1 доллар нархи - 447,29 тенге, Россия рублининг ўртача курси - 6,02 тенге.

15 феврал куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,49 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 447,28 тенгени ташкил этади. Россия рубли - 6,14 тенгени ташкил этди.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 447-450 тенгедан сотилмоқда.

Алматида доллар курси 448-452 тенге орасида ўзгариб турибди.

Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютасини 5,9-6,15 тенгега сотиб олиш мумкин.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид