Қозоғистонда газни сотиб олиш нархини 2024 йилгача ўзгартирмаслик таклиф қилинмоқда
25 Апрель 21:11

Қозоғистонда газни сотиб олиш нархини 2024 йилгача ўзгартирмаслик таклиф қилинмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ҳукуматига ер қаъридан фойдаланувчилардан газ сотиб олиш нархини 2024 йилгача сақлаб қолиш таклиф қилинди. Бу ҳақда бугун Сенатда бўлиб ўтган Ҳукумат соатида бошқарма бошлиғи Болат Ақшолақов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ички бозорни газ билан барқарор таъминлаш мақсадида 2014 йилда миллий оператор институти жорий этилган бўлиб, у давлатга нефт конларидан қазиб олинадиган газни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқ берди. Миллий оператор – «QazaqGaz» миллий компанияси газнинг харид нархи ва асосий транспорт тарифларидан келиб чиққан ҳолда ягона газ таъминоти тизими орқали товар гази ва газ тақсимотининг улгуржи савдосининг ягона жўнатмасини амалга оширади. Бу схема давлатга газ нархини назорат қилиш имконини беради», - деди вазир.

Шу муносабат билан Болат Ақшолақов улгуржи савдо миллий операторга зарар етказишини таъкидлади.

«Бу субсидияланган ва тўғридан-тўғри экспорт тушумига боғлиқ. Масалан, миллий операторнинг 2015-2021 йиллардаги зарари 587 млрд тенге. Юқорида айтганимдек, ҳозирги нарх «QazaqGaz» томонидан субсидияланган ва дунёдаги энг паст нархлардан бири ҳисобланади. Газлаштиришнинг ривожланиши билан истеъмол ҳажмининг ўсиши, шу жумладан газнинг бозор нархини тўлашга қодир бўлган янги тижорат истеъмолчилари томонидан истеъмол қилиниши ҳисобига миллий операторнинг йўқотишлари йил сайин ортиб бормоқда. Бугунги кунда улгуржи савдодан кўрилган йўқотишлар транзит ва экспортдан тушадиган даромадлардан кўп», - деди у.

Унга кўра, шу муносабат билан вазирлик ҳукуматга ер қаъридан фойдаланувчилардан газ сотиб олиш нархини 2024 йилгача сақлаб қолиш таклифини киритган.

«Ушбу чора мамлакатнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролари учун максимал улгуржи нархларни сақлаб қолишга ёрдам беради. Миллий операторнинг молиявий барқарорлигини қўллаб-қувватлаш учун Қозоғистоннинг чекланган газ ресурслари, аҳоли ва йирик ижтимоий объектлар учун чакана нархларни сақлаб қолган ҳолда улгуржи нархларни босқичма-босқич ошириш бўйича узоқ муддатли нарх ва тариф сиёсати зарур», — деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив