ASTANА. Кazinform – Ички ишлар вазирлигига экстремизм ва терроризмга оид ишларни очиш бўйича ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш ваколати берилади. Бу ҳақда «Аshyq» НҲА порталида эълон қилинган Ҳукумат қарори лойиҳасида айтилади, деб хабар беради Kazinform.
«Ички ишлар вазирлиги Қозоғистон Республикаси ички ишлар органларининг тегишли хизматлари ўртасида экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни таъминлайди», — дейилади ҳужжатда.
Қарорга илова қилинган тушунтиришда ушбу ташаббус ваколатли органлар фаолиятини экстремистик ва террористик ташкилотларнинг жиноятларини фош этиш йўналишидаги фаолиятини марказлаштириш мақсадида таклиф этилаётгани ёзилади.
«Ушбу тадбир экстремистик ва террористик ташкилотлар, шунингдек, деструктив диний оқим тарафдорлари томонидан содир этилган жиноятларни аниқлаш ва қўшимча тергов қилиш бўйича криминал полиция, уюшган жиноятчилик ва гиёҳвандликка қарши кураш бўйича ваколатли органлар фаолиятини марказлашган ҳолда мувофиқлаштириш имконини беради.
Қарорнинг жамоатчилик муҳокамаси 13 мартга қадар давом этади.
Муаллиф: Алихан Асқар