вчера 08:37 Қозоғистонда ишлаб чиқарилаётган сутнинг 10 фоизи Шимолий Қозоғистон вилоятига тегишли PETROPAVL. Кazinform – Давлат раҳбари Шимолий Қозоғистон вилоятида амалий ташриф билан бўлди. Вилоят ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, вилоятда йилига 650 минг тоннадан ортиқ сут етиштирилади. Бу - республикада ишлаб чиқарилган сут ҳажмининг 10 фоизини ташкил этади, дея хабар беради Кazinform.
23.05.2023 10:39 Қозоғистон 106 давлатга қайта ишланган маҳсулотларни экспорт қилади ASTANA. Kazinform – Қозоғистон 106 давлатга қайта ишланган маҳсулотларни экспорт қилади. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўребаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
23.05.2023 08:16 Жанубий Кореяга озиқ-овқат етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда ASTANA. Kazinform – Жанубий Корея билан озиқ-овқат етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўребаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
16.05.2023 14:55 Қозоғистоннинг 16 та ҳудудида ишлаб чиқариш саноати ривожланди ASTANA. Kazinform - Жорий йил 4 ойида Қозоғистоннинг 16 та ҳудудида ишлаб чиқариш саноати ўсди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
10.05.2023 16:39 2026 йилга бориб Қозоғистон ишлаб чиқаришни 500 минг автомобилгача ошириши керак – Индустрия вазири ASTANA. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев Қозоғистон автомобиль бозорида асосий иштирокчига айланяптими ёки йўқми, деган фикр билан ўртоқлашди. Вазир ўтган йили мамлакатда 100 мингдан ортиқ енгил автомобиль йиғилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
04.05.2023 14:37 Қозоғистонда чойшаб ишлаб чиқариш кўпайди ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда 2022 йил 12 ойи давомида чойшаблар ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ошди – 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробар кўп ишлаб чиқарилди. Ҳаммаси бўлиб 21,4 миллион дона чойшаб ишлаб чиқарилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий статистика бюроси матбуот хизматига таяниб.
02.05.2023 14:50 Қозоғистонда ун, ёғ, макарон, шакар ишлаб чиқариш кўпаймоқда ASTANA. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев 2022-2024 йилларга мўлжалланган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш режаси ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
29.04.2023 13:23 Қозоғистон ўтган йили 906 минг тонна арматура ишлаб чиқарган ASTANA. Kazinform – Арматура ишлаб чиқаришни йўлга қўйган янги маҳаллий корхона импорт улушини 47 фоизга камайтириш имконини беради, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
26.04.2023 17:08 Жамбил вилоятида йилига 1 миллион 200 минг тонна цемент ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди ТARAZ. Кazinform – Жамбил вилоятида бўлиб ўтаётган «Zhambyl Economic and Investment Forum – 2023» халқаро инвестиция форуми доирасида Қордай туманида цемент ишлаб чиқариш заводи қурилиши бошланди, дея хабар беради Кazinform.
10.04.2023 17:50 Бир йил ичида Қозоғистонда пойабзал ишлаб чиқариш 43 фоизга ошди ASTANA. Kazinform - Жорий йил январь-февраль ойларида Қозоғистонда 286,7 минг жуфт пойабзал (спорт, ҳимоя ва ортопедиядан ташқари) ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42,9 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Kazinform energyprom.kzга таяниб хабар беради.
10.04.2023 15:36 Қозоғистонда автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш кластерини яратиш имкониятлари муҳокама қилинди QOSTANAY. Kazinform – Қозоғистонда автомобиль қисмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун реал имкониятлар яратилди. Қостанайда бўлиб ўтган семинар-кенгаш иштирокчилари шундай бир фикрга келдилар, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
10.04.2023 10:50 Қозоғистонда йиғилган вертолёт ФВМга топширилди ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда Airbus вертолётларини йиғиш бошланди, дея хабар беради Kazinform Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
07.04.2023 15:18 Чимкент нефтни қайта ишлаш заводида таъмирлаш ишлари муддатидан олдин якунланди SHYMKENT. Кazinform – 7 апрель куни Чимкент нефтни қайта ишлаш заводида режалаштирилган дастлабки таъмирлаш ишлари якунланди. Жадвалга кўра, корхонадаги таъмирлаш ишлари жорий йил 15 мартидан 8 апрелга қадар давом этиши керак эди. Иш муддатидан олдин якунланди ва завод ички бозор учун маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлади, дея хабар беради Кazinform ҚазМунайГаз матбуот хизматига таяниб.
15.03.2023 21:50 Жорий йилнинг икки ойида Қозоғистонда машина йиғиш ҳажми ошди ASTANА. Кazinform – Жорий йилнинг январь-февраль ойларида саноатда 7134 миллиард тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Улар орасида тоғ-кон саноати соҳасида – 3411 миллиард тенгега (умумий ҳажмнинг 47,8 фоизи), қайта ишлаш соҳасида – 3132 миллиард тенгега (43,9 фоиз) тўғри келади. Бу ҳақда Kazinform Миллий статистика бюросига таяниб хабар беради.
24.02.2023 18:42 2026 йилга бориб шакар ишлаб чиқариш ҳажмини 180 минг тоннага етказиш керак – ҚР Бош вазири TALDYQORǴAN. Kazinform – 2026 йилга келиб шакар ишлаб чиқариш ҳажмини 180 минг тоннага етказиш керак. Жетису вилоятига амалий ташрифи чоғида Кўксу шакар заводига ташриф буюрган бош вазир Алихан Смаилов шундай вазифани қўйди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.
14.02.2023 13:12 Қарағанди вилоятида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар нархларни барқарорлаштиришга ёрдам бермоқда QARAǴANDY. Kazinform – Қарағанди вилоятида ижтимоий аҳамиятга эга 19 та озиқ-овқатдан 14 таси ишлаб чиқарилади. Масалан, картошка, тухум, мол гўшти ва бошқа ички эҳтиёжлар тўлиқ таъминланган. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар сабзавот ва тухумларни супермаркетларга белгиланган нархларда етказиб беради. Бу ҳақда Kazinform вилоят ҳокимлиги расмий сайтига таяниб хабар беради.
10.02.2023 16:10 Ўтган йили ШҚВда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар дунёнинг 34 давлатига экспорт қилинди PETROPAVL. Kazinform – Шимолий Қозоғистон вилоятида ўтган йили берилган экспорт сертификатлари сони 15 фоизга ошди. Маҳаллий маҳсулотлар дунёнинг 34 давлатига экспорт қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
02.02.2023 19:20 Қозоғистонда олимлар кўмагида илк бор радиациявий модификацияланган кабеллар ишлаб чиқарилмоқда ASTANА. Кazinform – Қозоғистонда илк бор радиациявий модификацияланган кабеллар ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда Фан ва олий таълим вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
30.01.2023 13:51 Қозоғистоннинг «Сергек» тизими Ўзбекистон йўлларида тартиб ўрнатади ASTANA. Kazinform - Ўзбекистон Республикасининг Наманган шаҳрида жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг «Сергек» интеллектуал тизими жорий этилди. Бу мамлакатда аҳоли сони бўйича Тошкентдан кейинги иккинчи шаҳардир, деб хабар беради Kazinform.
24.01.2023 14:35 Январ охиригача Қозоғистонда 4 фоизли автокредит бериш қайта бошланади ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда соддалаштирилган автокредитлаш дастури ой охиригача қайтадан ишга туширилади. Бу ҳақда Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.