Қозоғистонда қўшимча 28 сейсмик станция ўрнатилади
23 Декабрь 19:32

Қозоғистонда қўшимча 28 сейсмик станция ўрнатилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугунги кунда Қозоғистонда сейсмик хавфларнинг олдини олиш мақсадида 63 та сейсмик станция ишламоқда. Келгусида яна 28 та станция ўрнатилади. Бу ҳақда ҚР Фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда мамлакатимизнинг сейсмик хавфли ҳудудларида зилзилаларни башорат қилиш ва сейсмик хавфни камайтириш учун 63 та стационар станция мавжуд. Рақамли технологияларни ривожлантириш доирасида Алматида зилзила ҳақида эрта хабар берадиган 9 та автоматлаштирилган сейсмик станция ўрнатилди. Унинг ишлашини мобил илова орқали кўриш мумкин. Келгусида яна 28 та станция ўрнатиш режалаштирилган. Мамлакатнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш учун 2023 йилгача бўлган йўл харитаси тасдиқланади, унинг доирасида 20 дан ортиқ чора-тадбирлар кўрилади», - деди Юрий Ильин Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Муаллиф: Али Ибраев


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив