ASTANА. Кazinform - Касбий байрамлар Ҳукумат тасдиқлайдиган байрамлар рўйхатидан чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда «Аshyq» НҲА порталида эълон қилинган Ҳукумат қарори лойиҳасида айтилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Касбий байрамлар тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, эндиликда касб байрамлари бундан мустасно байрамлар рўйхати Ҳукумат томонидан белгиланади. Касбий байрамлар рўйхати эса меҳнат бўйича ваколатли давлат органи, яъни Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Хусусан, вазирлик ўзининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан қуйидаги касб байрамларини тасдиқлайди:
- Тиббиёт куни
- Ўқитувчилар куни
- Маданият ва санъат ходимлари куни
- Полиция куни
- Кончилар куни
- Фан ходимлари куни
- Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
- Давлат хизматчилари куни
- Металлурглар куни
- Қурувчилар куни
- Чегарачилар куни
- Миллий валюта куни ва бошқалар.
Шундай қилиб, Ҳукумат қарори билан тасдиқланадиган байрамлар орасида қуйидаги саналар сақланади:
- Совет қўшинларининг чекланган контингенти Афғонистон Демократик Республикасидан чиқарилган сана - 15 февраль.
- Миннатдорчилик куни - 1 март
- Сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларини хотирлаш куни - 31 май
- Қозоғистон Республикасининг давлат рамзлари куни - 4 июнь
- Миллий Дўмбира куни - июль ойининг биринчи якшанбаси
- Абай куни - 10 август
- Спорт куни - август ойининг учинчи якшанбаси
- Семей ядро полигонининг ёпилиш санаси - 29 август
- Таълим куни - 1 сентябрь
- Оила куни - сентябрь ойининг иккинчи якшанбаси
- Қозоғистон халқи тиллари куни - 5 сентябрь
- Меҳнат куни - сентябрь ойининг охирги якшанбаси
- Кексалар куни - 1 октябрь
- Нон куни - 16 октябрь
- Энергияни тежаш куни - 11 ноябрь
- Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти куни - 1 декабрь.
«Лойиҳадан мақсад ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга байрамларни, шунингдек, қозоғистонликлар томонидан анъанавий тарзда нишонланадиган тадбирларни нишонлашдан иборат. Байрамларни нишонлаш расмий тадбирларни ўтказиш билан бирга кечади», — дейилади ҳужжатга илова қилинган тушунтиришда.
Ҳужжат 19 майга қадар жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилади.
Муаллиф: Алихан Асқар