Қозоғистонда ўқитувчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини ўзгартириш режалаштирилмоқда
22 Июнь 21:55

Қозоғистонда ўқитувчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини ўзгартириш режалаштирилмоқда

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўпайганини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Билимли халқ» Сифатли та’лим» Миллий лойиҳаси мактабгача таълим ва таълимнинг мавжудлиги ва сифатини таъминлаш вазифасини белгилайди. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари болаларни иссиқ овқат билан таъминлаш чораларини кўрмоқда. 2021 йилда 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларни қамраб олиш 8,1 фоизга, 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни қамраб олиш 11,2 фоизга ошди. 2021 йилда 45,2 минг ўринга мўлжалланган 534 та мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди», — деб ёзди Ерали Тоғжанов депутатлик сўровига жавобан.

2021-2025 йилларга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва фойдаланишга топширишнинг босқичма-босқич режасига асосан 2022 йилда ҳудудларда 34,0 минг ўринга мўлжалланган 322 та мактабгача таълим муассасасини қуриш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

2022 йил 20 май ҳолатига кўра, вилоятлар томонидан йил бошидан буён 9459 ўринга мўлжалланган 130 та мактабгача таълим муассасаси очилгани 2-6 ёшли болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш даражасини 88,6% гача ошириш имконини берди.

Унга кўра, мактабгача таълим муассасаларида 98,3 минг нафар педагог фаолият юритса, шундан 37,8 минг нафари (38,4 фоизи) хусусий мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритмоқда. Ўқитувчиларга қўшимча эҳтиёж 9,8 минг кишини, шу жумладан хусусий ташкилотларда – 7,3 минг кишини ташкил этади.

«Қозоғистон Республикасининг «Ўқитувчи мақоми тўғрисида»ги қонуни доирасида 2020 йилдан 2023 йилгача ўқитувчиларнинг иш ҳақини ҳар йили 25 фоизга ошириш таъминланади. Айни пайтда вазирлик томонидан педагог ходимлар, жумладан, мактабгача таълим муассасаларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини ўзгартириш, оклад иш ҳақи тўлаш тизимига ўтиш масаласи устида иш олиб борилмоқда», — дея хулоса қилди Е.Тоғжанов.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив