Қозоғистонда кийик овлашга рухсат берилиши мумкин
8 Июнь 14:32

Қозоғистонда кийик овлашга рухсат берилиши мумкин

NUR-SULTAN. Кazinform - Ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот дунёси қўмитаси ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга рухсат бериш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги буйруқни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бундан 7 йил аввал қабул қилинган меъёрий ҳужжат бу сафар «кийиклар дериватларини йиғиш» кичик бўлими билан тўлдирилди.

Бундан ташқари, қўшимчалар асосида тижорат, ҳаваскор, мелиоратив, илмий-тадқиқот ва эпизоотия ҳолатларининг олдини олиш мақсадида кийиклар дериватларини йиғишга рухсат берилади.

Давлат хизматлари кўрсатиш бўйича масъул органлар:

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, икки ёки ундан ортиқ вилоятлар ҳудудида жойлашган балиқчилик сув ҳавзаларида ҳайвонларни олиб қўйиш, кийик дериватларини йиғиш учун белгиланган чегаралар ва квоталар доирасида илмий-тадқиқот ишлари учун ов қилиш бундан мустасно;

икки ва ундан ортиқ ҳудудда жойлашган балиқ хўжалиги сув ҳавзаларида балиқ овлаш мақсадида балиқ ресурсларини ва бошқа сув ҳайвонларини муҳофаза қилиш, кўпайтириш ва улардан фойдаланиш бошқармаси;

Кийик дериваларини йиғиш мақсадида Ўрмон хўжалиги, ёввойи табиатни муҳофаза қилиш, кўпайтириш ва фойдаланиш бошқармаси.

Буйруқ «Очиқ МҲА» сайтида эълон қилинди. Ҳужжат муҳокамаси 21 июнга қадар давом этади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив