Қозоғистонда «қизил» зонага яна 3 та ҳудуд кирди
14 Январь 10:16

Қозоғистонда «қизил» зонага яна 3 та ҳудуд кирди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 14 январ ҳолатига кўра, ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари, Атирау, Ақтўбе, Ақмола, Ғарбий Қозоғистон, Манғистау, Қарағанди, Қизилўрда, Павлодар вилоятлари.

«Сариқ» зонада: Алмати, Жамбил, Қостанай вилоятлари.

«Яшил» зонада: Туркистон, Шимолий Қозоғистон вилояти, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.

Эслатиб ўтамиз, 13 январ куни «қизил» зонага киритилган Ақмола, Павлодар ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари «сариқ» зонада эди. Кеча «яшил» зонада бўлган Алмати ва Жамбил вилоятлари «сариқ» зонага кирди.


Янгиликлар

Архив