ASTANА. Кazinform – Ҳукумат йиғилишида 2023-2027 йилларда геология соҳасини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Ҳукумат раҳбари Алихан Смаиловнинг сўзларига кўра, мазкур концепция ер қаърининг давлат геологик тадқиқотлари самарадорлигини оширишга қаратилган.
«КАZNEDRA ахборот платформаси пилот режимда ишламоқда. Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий база тубдан ўзгарди. Иложи борича ер қаъри ва геологик маълумотларга эга бўлди», - деди у Ҳукумат йиғилишида.
Шунингдек, у кон очган компанияларнинг ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилганини эслатди.
«Лицензиялаш тартиби конларни қазиб олиш ҳуқуқини бериш муддатини сезиларли даражада қисқартирди.
Бугунги кунда кўриб чиқилаётган концепция ер қаърини давлат геологик ўрганиш самарадорлигини оширишга қаратилган янги чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Унда соҳани рақамлаштириш, инфратузилмани ривожлантириш, кадрлар салоҳиятини ошириш каби соҳани ривожлантиришнинг устувор йщналишлари ўз ифодасини топди», — деди Алихан Смаилов.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай