USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш 2,8 баробар камайди

30 Ноябрь 11:57
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш 2,8 баробар камайди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда сўнгги бир ой ичида коронавирус билан касалланиш 2,8 баробар камайди. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марат Шоранов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳрининг 12 та  туманида 1 тадан махсус COVID поликлиникалари фаолияти йўлга қўйилди Алмати фожиаси: Нур-Султандан 360 доза қон етказилди Омикрон: АҚШ шифохоналарининг иш юкламаси ошди

«Дунёда 261 миллиондан ортиқ КВИ ҳолатлари қайд этилган, ҳар куни 300 мингдан ортиқ ҳолатлар қайд этилади. 5 миллиондан ортиқ одам вафот этди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, Европа минтақасида касалланишнинг кўпайиши тенденцияси давом этмоқда. «Республикада ПЗР тести мусбат бўлган 971 541 та коронавирус инфекцияси, 82 550 та ПЗР тести манфий бўлган ҳолатлар қайд этилган бўлиб, беморларнинг 95 фоиздан ортиғи даволанган», — деди вазирнгинг биринчи ўринбосари.

Унга кўра, мамлакатда вируснинг репродуктив сони 0,91 тани ташкил этади ва август ойига нисбатан 1,2 баробар кам.

«Бугунги кунда Шимолий Қозоғистон вилояти «қизил» зонада қолмоқда. 5 та ҳудуд – Қарағанди, Қостанай, Aкмола, Павлодар ва Нур-Султан «сариқ» зонага киради. Қозоғистон Республикаси ва 11 та ҳудуд «яшил» зонада жойлашган. Умуман олганда, Қозоғистонда сўнгги бир ойда касалланиш 2,8 баробар, стационар беморлар 1,5 баробар, амбулатор беморлар 2,0 баробар камайди», — деди Марат Шоранов.


Муаллиф: Марлан Жиембай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив