Қозоғистонда коронавирусга қарши 9,5 млнга яқин киши эмланди
25 Апрель 12:37

Қозоғистонда коронавирусга қарши 9,5 млнга яқин киши эмланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компонентини 9 479 958 киши олди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram -каналига кўра, коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи компонентини 9 233 957 киши олган.

2022 йил 24 апрел ҳолатига кўра, «Pfizer» вакцинасининг биринчи дозасини 1 045 637 киши, иккинчи дозасини 896 246 киши олди.

Вакцинанинг биринчи компонентини олганларнинг 816 948 нафари ўсмирлар, 37 807 нафари ҳомиладор аёллар, 135 122 нафари эмизикли аёллардир.

II компонентини олганларнинг 740 331 нафари ўсмирлар, 32 840 нафари ҳомиладор аёллар, 117 731 нафари эмизикли аёллардир.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив