Қозоғистонда машинасозлик соҳаси экспорти 53 фоизга ошди

Автор:  
Нұрлан Тұяқов
20 Январь, 15:33

Қозоғистонда машинасозлик соҳаси экспорти 53 фоизга ошди

ASTANA. Kazinform - Бош вазир Алихан Смаилов Қозоғистон машинасозлик уюшмаси бошқаруви раиси Мейрам Пишембаев билан учрашди. Бу ҳақда Ҳукумат сайтига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

Машинасозлик уюшмаси раҳбари 2022 йил якунлари ва келгуси даврда соҳани ривожлантириш бўйича ҳисобот берди.

Хусусан, ўтган йили машинасозлик соҳасида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 3,1 триллион тенгени, унинг қайта ишлаш саноатидаги улуши эса 15 фоизга етди. Шу муносабат билан саноат маҳсулотлари экспорти 53 фоизга ошиб, 2,3 миллиард долларни ташкил этди.

Учрашувда мамлакат корхоналарини хомашё билан таъминлаш, дуал таълимни қўллаб-қувватлаш, сармоя жалб этиш, технологиялар трансфери, янги лойиҳалар яратиш, машинасозлик саноатини янада ривожлантиришнинг асосий масалалари ва ҳоказолар муҳокама қилинди.

Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръатларини ижобий баҳолаган Алихан Смаилов Давлат раҳбарининг топшириқларини бажариш мақсадида машинасозлик саноатини ривожлантиришнинг янги Комплекс режасида барча асосий масала ва асосий вазифалар ўз ифодасини топганини таъкидлади.

Ўз навбатида, Мейрам Пишембаев Машинасозлик уюшмаси билан яқин алоқада Комплекс режани ишлаб чиқишга ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди.