Қозоғистонда муҳтож оилалар квартира учун тўлайдиган ижара ҳақининг 50 фоизини давлат беради
27 Апрель 22:53

Қозоғистонда муҳтож оилалар квартира учун тўлайдиган ижара ҳақининг 50 фоизини давлат беради

NUR-SULTAN. Kazinform – Уй-жойга муҳтож қозоғистонликлар учун давлат ижара ҳақининг 50 фоизини тўлаб беради, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига асосланиб.

«Президент аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича махсус дастур ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. 18 апрелдан ижара ҳақини субсидиялаш учун аризаларни қабул қилишни бошладик. Аввалроқ дастур 2022 йилнинг май ойида ишга туширилиши режалаштирилган эди. Дастурда оила аъзосига тўғри келадиган даромади ойига бир яшаш даражасидан ошмайдиган оилалар учун ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида тўловлар тўланиши кўзда тутилган. Дастур оператори – « Отбасы банк», — дейилади вазирлик хабарида.

Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатимизда 590 мингга яқин киши навбатда турган бўлса, шундан 210 минг нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга тегишли. Улар орасида 70 мингга яқинининг даромади ўртача яшаш даражасидан паст. Шу муносабат билан Президент топшириғига биноан хусусий уй-жойлардан ижарага бериладиган уй-жойлар учун тўловларни тайинлаш қоидалари ишлаб чиқилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив