Қозоғистонда нефть маҳсулотларини сотишда воситачиларга тўсиқ қўйиш бўйича талаблар кучайтирилади
21 Июнь 20:32

Қозоғистонда нефть маҳсулотларини сотишда воситачиларга тўсиқ қўйиш бўйича талаблар кучайтирилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Ҳукумат ва давлат органларининг божхона-тариф ва нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш доирасида ваколатлари кенгайтирилади.

Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Абзал Абдикаримов Президентнинг айрим топшириқларини бажариш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Парламент Мажилисида тақдим этиш чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири .

«Ёқилғи-мойлаш саноатини ислоҳ қилиш масаласига келсак, улгуржи етказиб берувчиларга қўйиладиган талабларни кучайтириш, нефть маҳсулотларини сотишда воситачиларга тўсиқ қўйиш бўйича тузатишлар киритиш таклиф этилди», - деди А. Абдикаримов.

Унга кўра, қонун лойиҳасида газ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини нархларни вақтинча давлат томонидан тартибга солиш даврида суюлтирилган газ тақсимотига киритилган ўзгартиришларга мувофиқлаштириш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда божхона-тариф ва нотариф тартибга солиш чора-тадбирларини белгилашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш муддатларини қисқартириш бўйича ўзгартишлар киритилиши назарда тутилмоқда.

«Шунингдек, Ҳукумат ва давлат органларининг божхона-тариф ва нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш бўйича ваколатларини кенгайтириш кўзда тутилган», - деди вазир ўринбосари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Ўхшаш янгиликлар
Эрон билан ядровий келишувга эришиш эҳтимоли туфайли нефть нархи тушиб кетди
9 Август 21:54

Эрон билан ядровий келишувга эришиш эҳтимоли туфайли нефть нархи тушиб кетди

АММАN. Кazinform - Сешанба куни нефть нархи бир баррел учун 1 доллардан кўпроққа тушиб, ўтган ҳафтада эришилган кўп ойлик энг паст даражага яқинлашди. Бу пасайиш Эрон билан ядровий битимни янгилаш бўйича музокаралардаги сўнгги муваффақиятлар фонида рўй берди, бу Теҳронга экспортни кўпайтириш имконини бериши кутилмоқда, дея хабар беради Кazinform мухбири Reyters агентлигига таяниб.

Душанба куни Европа Иттифоқи 2015 йилда Эрон ядровий келишувини қайта тиклаш бўйича қарор лойиҳасининг якуний матнини таклиф қилди. Европа Иттифоқининг юқори мартабали мулозимига кўра, бу борадаги якуний қарор АҚШ ва Эроннинг розилигини талаб қилади, бу «бир неча ҳафта» ичида олиниши кутилмоқда.

Шу фонда сешанба куни Brent нефти 1,34 долларга ёки 1,4 фоизга тушиб, бир баррели учун 95,31 долларни ташкил қилди. АҚШнинг Wеst Техаs Intermediate (WTI) нефти 1,25 долларга ёки 1,4 фоизга тушиб, 89,51 долларга тенг бўлди.

Расмий равишда Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси (ҚКҚҲР) деб номланувчи Эрон ядровий битимини қайта бошлаш бўйича Вена музокаралари беш ойлик танаффусдан сўнг ўтган ҳафта Вена шаҳрида давом эттирилди.

Айни пайтда, битимнинг кечикиши ҳали ҳам бозор иштирокчилари орасида баъзи шубҳаларни келтириб чиқармоқда.

«Бу нуқтага етиб бориш учун қанча вақт кетганини ҳисобга олсак, трейдерлар айниқса (савдо учун) умидвор эканига ишончим комил эмас. Шунга қарамай, хабар қилинганидек, ҳали ҳам баҳсли нуқталар бор «, - деди ОANDA брокерлик ходими Крейг Эрлам.

»Эрондан нефть экспортини қайта тиклаш вақти ҳақидаги тафсилотлар ноаниқ бўлиб қолса-да, ҳатто келишув янгиланган тақдирда ҳам, Эрон учун нефть экспортини нисбатан тез ошириш имконияти мавжуд«, - деди Commonwealth Bank таҳлилчиси Вивек Дхар.

Унинг сўзларига кўра, олти ой ичида Эрон нефть экспортини кунига 1-1,5 миллион баррелга ёки жаҳон етказиб беришнинг 1,5 фоизигача ошириши мумкин, - деб хабар беради ТRT World.

«2015 йилги ядровий келишувнинг қайта тикланиши, эҳтимол, бозорлар келишувга эришилишига ишонмаётганини ҳисобга олсак, нефть нархининг кескин пасайишига олиб келиши мумкин», - деди Дхар.

Келишув нефть нархларига кейинги босимни юмшатиши мумкин, унинг даражаси Эрон бозорни қанчалик тез қўшимча нефть билан тўлдиришига боғлиқ, деб хабар беради Мarket Pulse.

Йил бошида Россия қўшинларининг Украинага бостириб кириши фонида нефтнинг кўтарилиши нефть таъминоти билан боғлиқ хавотирларни кучайтирди. Шу билан бирга, март ойида Brent нархи бир баррел учун 139 долларга етди ва бу уни рекорд даражага яқинлаштирди.

Шу билан бирга, Brent шу жума куни 92,78 долларгача тушиб кетди, бу жорий йилнинг феврал ойидан бери энг паст кўрсаткичдир. Бу пасайиш Англия банкининг бир кун олдин Буюк Британия иқтисодиёти тўртинчи чоракда 15 ой давом этадиган рецессияга кириши ҳақидаги огоҳлантириши фонида юз берди. Шу билан бирга, регулятор ставкани кетма-кет олтинчи марта, йилига 1,75% га, 50 базавий пунктга оширди.

Божхона маълумотларига кўра, Хитойнинг хом нефть импорти июл ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,5 фоизга пасайган. Хитой дунёдаги энг йирик хом нефть импортчиси ҳисобланади.

Бозорлар АҚШнинг нефть етказиб бериш бўйича ҳафталик ҳисоботларини, биринчи навбатда, Америка Нефть Институтининг Гринвич вақти билан 20:30 (Нур-Султан вақти билан чоршанба куни 02:30) да эълон қилинишини кутмоқда. Яқин келажакда таҳлилчилар хом нефть захираларининг 400 минг баррелга бироз қисқаришини кутишмоқда.

Фото: www.reyters.cоm

Муаллиф: Арсен Ўтешев


Туркистон вилоятида нефть ва газ тақчиллиги йўқ
9 Август 16:55

Туркистон вилоятида нефть ва газ тақчиллиги йўқ

TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида нефть ва газ тақчиллиги кузатилмаяпти, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ижтимоий тармоқларда газ тақчиллиги ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқда. Бу маълумот соҳа мутахассислари томонидан рад этилди.

Вилоят энергетика ва инфратузилмаларни ривожлантириш бошқармаси маълумотларига кўра, Туркистон вилоятидаги автогаз қуйиш шохобчаларида суюлтирилган газ нархи литри 60-65 тенгедан сотилмоқда.

2022 йил август ойида «ПетроКазакстан Ойл Продактс» МЧЖ заводидан вилоятга 12 минг 141 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Бугунги кунда вилоятга 40 вагон суюлтирилган газ «ПетроКазакстан Ойл Продактс» МЧЖ заводидан темир йўл орқали вилоятга жўнатилиб, газ қуйиш шохобчаларига қуйилмоқда. Газ ёқилғи қуйиш шохобчаларидан автогаз қуйиш шохобчаларига газ транспорт воситалари орқали тўлиқ етказиб берилади.

Туркистон вилояти ҳудудида 7 та газ қуйиш шохобчалари мавжуд. Электрон савдо майдончаларидан ташқари ишлаб чиқариш режаси доирасида 27 газ тармоғи, суюлтирилган газ қуйиш шохобчалари, гуруҳ резервуар қурилмалари, газ қуйиш пунктлари, автогаз қуйиш шохобчалари эгалари олади. Ушбу 27 та суюлтирилган газ сотувчи корхоналарда вилоятда 304 та автогаз қуйиш шохобчалари мавжуд.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Жаҳон бозорида Brent маркали нефть нархи 100 доллардан арзонлашди
4 Август 12:50

Жаҳон бозорида Brent маркали нефть нархи 100 доллардан арзонлашди

NUR-SULTAN. Kazinform - Мутахассисларнинг фикрича, нефть нархига ОПЕК+нинг нефть қазиб олиш ҳажмини ошириш ва АҚШ нефть захираларининг ўсиши тўғрисидаги қарори таъсир кўрсатган, деб ёзади Kazinform MSN нашрига таяниб.

Interactive Investor компанияси сармоялар бўлими директори Виктория Шоларнинг айтишича, нефть нархи тахминан 2 фоизга кескин пасайган ва бир баррель Brent нефти нархи 98 долларни ташкил қилган.

Нефть нархининг пасайишига бир қатор омиллар таъсир кўрсатди.

ОПЕК+ мамлакатлари кунлик нефть қазиб олишни 100 000 баррелга оширишга келишиб олди, бунда таклифнинг бироз ошиши нархнинг пасайишига катализатор сифатида хизмат қилди. Саудия Арабистони ва БАА нефть қазиб олишни кўпайтириши мумкин бўлган ягона давлатдир.

Бунинг устига, Энергия ахборот бошқармаси (EIA, АҚШ федерал статистик тизимидаги мустақил агентлик) маълумотлари шуни кўрсатдики, ўтган ҳафтада АҚШ хом нефть захиралари кутилмаганда 426,55 миллион баррелга ошган.

Натижада Brent нефтининг нархи бир баррел учун 100 доллардан арзонлашди, ОПЕК+ қарори эса пасайишни кучайтирди. Жорий йилнинг март ойида энг юқори чўққига чиққандан сўнг, нархлар энг юқори нуқтадан чекинишни бошлади.

Янгиликлар

Архив