Қозоғистонда нефт ва газнинг стратегик захирасини шакллантирилиши мумкин
25 Апрель 20:05

Қозоғистонда нефт ва газнинг стратегик захирасини шакллантирилиши мумкин

NUR-SULTAN. Kazinform – Шимолий ва шарқий ҳудудларни газлаштириш 2025 йилгача якунланмайди. Бу ҳақда бугун Сенатдаги Ҳукумат соати чоғида сенатор Ерик Султанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Сариарқа» магистрал газ қувури қурилишининг суст суръатлари ҳисобга олинса, 2025 йилга бориб шимолий ва шарқий ҳудудларни аввалдан режалаштирилганидек газлаштиришни якунлаб бўлмаслиги аниқ. Бугунги кунда газ етишмаслиги сармоя жалб этиш, янги ишлаб чиқаришлар ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳудудлар ва бутун мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш йўлидаги асосий тўсиқлардан бири ҳисобланади. Шу боис, мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда, миллий ва иқтисодий хавфсизликни таъминлайдиган ҳудудларни газлаштиришнинг мос вариантини кўриб чиқиш тавсия этилади», — деди у.

Сенатор, шунингдек, Россиянинг Ишим ва Барнаул шаҳарларидан республиканинг шимолий ва шарқий ҳудудларини газлаштириш бўйича илгари ишлаб чиқилган лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

«Биз ушбу масалаларнинг барчасини 2030 йилгача газ саноатини ривожлантириш комплекс режасида ҳал қилишни ва шунга мос равишда уни тасдиқлашни тезлаштиришни таклиф қиламиз. Шунингдек, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида бўлгани каби алоҳида меъёрий ҳужжат қабул қилиш орқали нефт ва газнинг стратегик захирасини яратиш зарур. Бундай чора мамлакат энергетик хавфсизлигининг асоси, юзага келиши мумкин бўлган иқтисодий қийинчиликларда мудофаа механизми бўлади», — деди Эрик Султонов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив