ASTANA. Kazinform - Қозоғистондаги ҳар бир оила ўзининг рақамли картасига эга бўлади. Белгиланган кўрсаткичлар асосида оиланинг ижтимоий мавқеи аниқланади ва давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Ербол Оспанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Биз оиланинг рақамли картасини тажриба режимида жорий қилдик. Яъни, мамлакатимизда ҳар бир оиланинг харитаси яратилмоқда. Рақамли харитани яратишда 5 та йўналиш мавжуд. Бу оиланинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати, соғлиғи, таълими ва уй-жойидир. Ана шу 5 та йўналиш асосида оила портрети тайёрланади ва унинг қайси тоифага мансублиги аниқланади. Шунинг учун оптимал фаровонликка эга бўлган оилалар қониқарли, заиф, инқирозли вазиятда ва шошилинч ёрдамга муҳтож оилаларга бўлинади. Бу ерда тизим инқирозга учраган ва шошилинч ёрдамга муҳтож оилага давлат томонидан қандай кўмак кўрсатилишини автоматик тарзда белгилайди»
, — деди Ербол Оспанов.
Мазкур лойиҳа Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
«Биз рақамли оилавий картани жорий йилнинг сентябр ойидан бошлаб жорий қила бошладик. Шу кунгача 20 мингга яқин оила давлат томонидан қўллаб-қувватланди. Маълум бўлишича, кўплаб фуқаролар давлат томонидан қандай ёрдам мавжудлигини билишмайди. Шу муносабат билан биз янги йилдан бошлаб рақамли карта лойиҳасини кенг миқёсда амалга оширишни режалаштирганмиз»
, - дейди у.
Муаллиф: Даулет Изтилеу