
30 Ноябрь 11:12
Қозоғистонда Pfizer вакцинаси билан қанча ўсмирлар ва ҳомиладор аёллар эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия ўсмирлар, ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналарни эмлаш бўйича маълумотни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
2021 йил 30 ноябр ҳолатига кўра, жами 79 722 киши Pfizer вакцинасининг биринчи дозасини олди.
Шу жумладан:
- ўсмирлар - 62 707
- ҳомиладор аёллар - 5 395
- эмизикли аёллар - 11 620.
Аввалроқ 8 млндан ортиқ қозоғистонлик коронавирусга қарши эмлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
Оммабоп