Қозоғистонда прокуратура ва омбудсман тўғрисидаги конституциявий қонунлар қабул қилинади
30 Июнь 14:26

Қозоғистонда прокуратура ва омбудсман тўғрисидаги конституциявий қонунлар қабул қилинади

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун ҚР Парламенти палаталарининг қўшма мажлисида Мажилис раиси Ерлан Қошанов бўлажак сессияда қилиниши лозим бўлган ишларни айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз қонун ижодкорлигига алоҳида суръат бердик. Энди келажакда бу суръатни сақлаб қолиш жуда муҳим. Парламентнинг навбатдаги сессиясида қонун ижодкорлиги, биринчи навбатда, конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш, Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилади. Хусусан, 20 дан ортиқ янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишимиз ва қабул қилишимиз зарур. Прокуратура ва омбудсман тўғрисидаги конституциявий қонунлар қабул қилинади. «Сайловлар тўғрисида», «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги ва бошқа қонунларга ўзгартиришлар киритилади. Давлат раҳбари Миллий қурултойдаги нутқида ислоҳотларни кечиктирмаслик кераклигини таъкидлади. Халқ ҳозир ҳақиқий ўзгаришлар бўлишини хоҳлайди», - деди Ерлан Қошанов.

Шу муносабат билан у давлат раҳбари йил охиригача асосий қонунларни қабул қилиш бўйича топшириқ берганини эслатди.

«Шундай экан, биз, депутатлар парламентнинг кузги сессияси бошланганда дарҳол бу ишни бошлашимиз керак. Парламент Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотларни қонунчилик билан таъминлаш бўйича жадал ишлашда давом этади. Ички иқтисодиётнинг янги моделини шакллантириш, фуқароларга ижтимоий кафолатлар бериш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунлар депутатлар эътиборида бўлади», — деди Мажилис раиси.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Янгиликлар

Архив