Қозоғистонда ўртача пенсия миқдори ўтган йилга нисбатан 11 фоизга ошади
5 Май 18:13

Қозоғистонда ўртача пенсия миқдори ўтган йилга нисбатан 11 фоизга ошади

NUR-SULTAN. Кazinform - Апрел ойидан бошлаб пенсия ва ижтимоий тўловлар қўшимча 4 фоизга оширилди. Ўртача пенсия миқдори ўтган йилга нисбатан 11 фоизга ошади, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Бу чора-тадбирлар бугун қабул қилинган «2022-2024 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунда назарда тутилган.

«Бугун биз 2022 йилги республика бюджетига аниқлик киритдик. Бугун биз оғир ижтимоий-иқтисодий вазиятни кўриб турибмиз. Дунё ҳали коронавирус эпидемиясидан тўлиқ халос бўлгани йўқ. Шу муносабат билан санкцияларнинг кучайиши ва геосиёсий вазият вазиятни кескинлаштирди, дейишга барча асослар бор. «Январ фожиаси» ҳам мамлакатимиз учун оғир синов бўлди. Айни пайтда дунёда иқтисодий ўсиш суръати секинлашиши кутилмоқда. Товарлар нархи ошган, инфляция ҳам ошган. Логистика билан боғлиқ муаммолар ҳам долзарбдир. Буларнинг барчаси Қозоғистон иқтисодиётига, давлат бюджетига сезиларли таъсир кўрсатади. Шу муносабат билан давлат томонидан иқтисодиётимизни ҳимоя қилиш бўйича зарур чоралар кўрилди», — деди Сенат спикери Маулен Ашимбаев бугунги йиғилишда.

Унга кўра, бугунги кунда бюджетга киритилаётган ўзгартиришлар Президентнинг тегишли топшириқларини бажаришга қаратилган. Президент ислоҳотларининг асосий мақсади иқтисодий ўсиш, миллий бойликни адолатли тақсимлаш ва қозоғистонликларнинг ҳаёт сифатини ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратишдан иборат.

«Айни пайтда мамлакатимиз оғир иқтисодий вазиятга қарамай, ўз зиммасига олган ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажармоқда. Бу йилги бюджетнинг ярмига яқини ижтимоий соҳага йўналтирилади. Бугунги ўзгартиришлар натижасида пенсия ва ижтимоий нафақалар апрел ойидан бошлаб қўшимча 4 фоизга индексация қилинди. Бу қадам 4 миллиондан ортиқ кишига фойда келтиради. Умуман олганда, ўртача пенсия миқдори ўтган йилга нисбатан 11 фоизга ошади.

Аҳоли даромадларини ошириш дастури доирасида Комплекс режани амалга ошириш учун 197 млрд, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш режасини амалга ошириш учун 238 млрд тенге йўналтирилмоқда. Иқтисодиётнинг реал секторини молиялаштириш ҳажми ҳам ортади.

«Умид қиламизки, бу чора-тадбирларнинг барчаси иқтисодиётимизни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади, – деди Маулен Ашимбаев.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Янгиликлар

Архив