USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Қозоғистонда сўнгги 2 йил ичида 39 та ихтисослаштирилган IТ лицейлари очилди

29 Ноябрь 15:31
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда сўнгги 2 йил ичида 39 та ихтисослаштирилган IТ лицейлари очилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда сўнгги икки йил ичида 39 та IТ лицейи очилди. Бугунги кунда мазкур таълим масканларида 55 минг нафарга яқин ўқувчи таҳсил олмоқда, деб хабар беради ҚР Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
Алматида болалар боғчалари қачон ишлай бошлайди Ғарбий ҳудудларда техник мутахассислик грантлари сони ортади – ҚР Бош вазири

IТ-лицейлар янги ўзгартирилган ўқув хоналари ва замонавий IТ воситалари билан жиҳозланган. Болалар учун ахборот-коммуникация технологияларини чуқур ўрганишга қаратилган махсус ўқув дастурлари ишлаб чиқилган.

Ушбу таълим дастурлари 7-11 синф ўқувчиларини қамраб олади. Ихтисослаштирилган IТ - лицейларида ўқиш истагини билдирган ўқувчилар кириш имтиҳонларини топширадилар.

Талабалар дастурлаш, 3D дизайн, робототехника ва бошқа соҳаларни ўрганадилар.

Бундай лицейларнинг очилиши, янги таълим дастурлари жорий етилаётгани ҳамда ўқитувчиларнинг кўмаги натижасида IТ-лицейлари ўқувчилари рақамли стартапларни яратиб, ўз лойиҳаларини ишлаб чиқмоқда. Aйни пайтда Қозоғистони жаҳон миқёсида яхши жиҳатдан таништирмоқда.

Масалан, Кокшетау шаҳридаги IТ- лицейи ўқувчиси Cаspian Start-UP 2021 халқаро илмий лойиҳалар танловида ғолиб чиқди. Мусобақада Каспий бўйи давлатларидан 90 га яқин мактаб ўқувчилари ва коллеж талабалари иштирок этди. Ёш истеъдод эгалари инновацион технологиялар йўналишидаги муаллифлик лойиҳаларини тақдим этди.

– Мамлакатимизда мана шундай ихтисослаштирилган IТ-лицейлар очилганидан хурсандман. Натижада биз барча рақамли технологияларни сифатли ўрганамиз. Масалан, стартап танловида муаллифлик лойиҳамни тақдим этганман. Менга ёрдам берган устозларим ва раҳбаримга катта раҳмат. Эришган ютуқларим муносиб баҳоланиб, таълим грантини қўлга киритганимдан хурсандман», — деди Caspian Start-UP 2021 ғолиби Aсилхан Қошанов.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив