Қозоғистонда сув ресурслари илмий-тадқиқот маркази очилади
2 Июнь 14:01

Қозоғистонда сув ресурслари илмий-тадқиқот маркази очилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда сув ресурслари билан боғлиқ масалаларнинг илмий ечимини таъминлаш учун тармоқ илмий-таҳлил маркази ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Серик Қожаниязов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳукумат сув ресурсларини бошқариш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Биринчидан, трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланишда қўшнилар билан давлатлараро сув муносабатларини ўрнатишда халқаро сув ҳуқуқи тамойилларини максимал даражада татбиқ этиш зарурати.

Иккинчиси, сувга бўлган талаб ошган тақдирда тақчилликни бартараф этиш. Яъни, мавжуд сув ресурслари салоҳиятини сақлаб қолиш ва сув ресурсларини ривожлантиришда комплекс бошқарув амалиётини такомиллаштириш. Шу билан бирга, аҳоли, сув тизимлари ва иқтисодиёт тармоқлари учун сув балансини таъминлашга эътибор қаратилмоқда, – деди Серик Қожаниязов ECOJER ІІ халқаро экология конгрессида.

Унга кўра, сув ресурсларини муҳофаза қилиш, назорат қилиш ва улардан фойдаланиш ҳавза инспекцияси фаолиятини кучайтириш зарур.

Сабаби, бугунги кунда ҳавза инспекцияси ходимларининг иш юки кўплиги сабабли сув ресурсларини муҳофаза қилиш устидан назорат сусайган.

«Қозоғистон сув хўжалиги илмий-тадқиқот институти негизида сув ресурслари ва сув хўжалиги муаммолари бўйича юқорида қайд этилган сув ресурслари билан боғлиқ масалаларга илмий ечим топиш учун филиал илмий-тадқиқот марказини очиш режалаштирилган. Мақсад – Сув хўжалиги қўмитаси ва ҳавза инспекциясини кучайтириш», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Нур-Султанда бўлиб ўтаётган ECOJER ІІ халқаро экология конгрессида Қозоғистонда 2025 йилгача 9 та сув омбори қурилиши маълум қилинган эди.

Муаллиф: Али Ибраев


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив