Қозоғистонда тиббий ниқоб ишлаб чиқарадиган Туркия заводининг қурилиши кўздан кечирилди
24 Июнь 10:16

Қозоғистонда тиббий ниқоб ишлаб чиқарадиган Туркия заводининг қурилиши кўздан кечирилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев «MFA International» МЧЖ ва «ATM Construction & Investment» МЧЖ қурилиш ишларини кўздан кечирди, дея хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Вазир биринчи бўлиб «MFA International» МЧЖ заводини бориб кўрди. Келгусида ушбу завод тиббий ниқоб ва ҳаво тозалагичлар ишлаб чиқаради. «Астана – жаңа қала» махсус иқтисодий зонасида жойлашган туркиялик корхонаси қурилиши жорий йилнинг август ойида якунланади.

Лойиҳанинг дастлабки босқичида Z-267 серияли юқори даражадаги ҳимояга эга ниқоблар (йилига 2,5 миллион ниқоб) ишлаб чиқариш, завод тўлиқ ишга туширилгач Prestij (P-267V) серияли тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш режалаштирилган (йилига 10 миллион ниқоб). Лойиҳанинг умумий қиймати - 2,1 млрд тенге.

Дераза ойналари, тиббий жиҳозлар, офис мебеллари ва металл буюмлар ишлаб чиқарадиган «ATM Construction & Investment» МЧЖнинг заводи 2022 йил сентябр ойида ишга туширилади. Компания «Астана – жаңа қала» махсус иқтисодий зонасида жойлашган. Умумий қиймати 22 миллиард тенге бўлган завод тўлиқ ишга тушгач, 500 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Лойиҳа умумий майдони 17 минг квадрат метр бўлган бешта асосий ишлаб чиқариш мажмуасидан иборат.

«ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири инвесторлар ва қурилишга масъул мутасаддилар билан учрашиб, корхоналар халқ манфаатларига хизмат қилишига ишонч билдирди», - дейилади ҚР индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.


Ўхшаш янгиликлар
Туркистон вилоятида 52 мингдан ортиқ болалар мактаб формаси билан таъминланади
9 Август 22:13

Туркистон вилоятида 52 мингдан ортиқ болалар мактаб формаси билан таъминланади

TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида махсус ижтимоий ёрдам олувчи оилалардаги болаларнинг мактаб формаси учун маблағ ажратилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Вилоятда махсус ижтимоий ёрдам олувчи оилаларнинг кафолатланган ижтимоий пакети билан қамраб олинган 52 минг 660 нафар 6-18 ёшли болаларни мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш учун 1857,6 миллион тенге маблағ зарур эди. Бу масала ҳал қилинди. Бугундан бошлаб барча мактабларда ота-оналардан аризалар қабул қилинади. Ота-оналар муайян ижтимоий ёрдам олишлари тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этадилар. Шунга кўра, пулларни уларнинг махсус ҳисоб рақамларига ўтказамиз», — деди вилоят инсоний салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Динислам Болатханули.


Шунингдек, тадбиркорлар ва шаҳар аҳолисини «Мактабга йўл» акциясида фаол иштирок этишга таклиф қилди.

Бу йил Туркистон вилояти ўқувчилари тўқ кўк рангли форма ва оқ кўйлак кийишади. Шунингдек, ота-оналар маълум бир корхона ёки дўконга боғланмасдан, ўз шароитига қараб, исталган жойдан мактаб формасини олишлари мумкин.






Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Туркистон вилоятида нефть ва газ тақчиллиги йўқ
9 Август 16:55

Туркистон вилоятида нефть ва газ тақчиллиги йўқ

TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида нефть ва газ тақчиллиги кузатилмаяпти, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ижтимоий тармоқларда газ тақчиллиги ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқда. Бу маълумот соҳа мутахассислари томонидан рад этилди.

Вилоят энергетика ва инфратузилмаларни ривожлантириш бошқармаси маълумотларига кўра, Туркистон вилоятидаги автогаз қуйиш шохобчаларида суюлтирилган газ нархи литри 60-65 тенгедан сотилмоқда.

2022 йил август ойида «ПетроКазакстан Ойл Продактс» МЧЖ заводидан вилоятга 12 минг 141 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Бугунги кунда вилоятга 40 вагон суюлтирилган газ «ПетроКазакстан Ойл Продактс» МЧЖ заводидан темир йўл орқали вилоятга жўнатилиб, газ қуйиш шохобчаларига қуйилмоқда. Газ ёқилғи қуйиш шохобчаларидан автогаз қуйиш шохобчаларига газ транспорт воситалари орқали тўлиқ етказиб берилади.

Туркистон вилояти ҳудудида 7 та газ қуйиш шохобчалари мавжуд. Электрон савдо майдончаларидан ташқари ишлаб чиқариш режаси доирасида 27 газ тармоғи, суюлтирилган газ қуйиш шохобчалари, гуруҳ резервуар қурилмалари, газ қуйиш пунктлари, автогаз қуйиш шохобчалари эгалари олади. Ушбу 27 та суюлтирилган газ сотувчи корхоналарда вилоятда 304 та автогаз қуйиш шохобчалари мавжуд.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сариағашда 500 га яқин аҳолига уй-жой қуриш учун ер участкаси берилади
9 Август 12:12

Сариағашда 500 га яқин аҳолига уй-жой қуриш учун ер участкаси берилади

TURKISTAN. Kazinform – Туркистон вилояти, Сариағаш тумани Жилға аҳоли пунктида навбатда турган 11 нафар фуқарога ер участкаси берилди. Яқин келажакда 500 га яқин фуқарога уй-жой қуриш учун ер участкаси берилади, деб хабар бермоқда Kazinform.

«Қишлоқ – ел бешиги» дастури доирасида Жилға аҳоли пунктида 42 гектар майдонни инфратузилма билан таъминлаш учун республика бюджетидан маблағ ажратилиб, 16 километр электр тармоғи тортилиб, 4 та трансформатор ўрнатилди. Шунингдек, узунлиги 6 километрдан ортиқ бўлган кўчаларга шағал ётқизиш ишлари олиб борилди.

Участка олган сариағашлик Жарқинбек Қанаев халқни ўйлантираётган долзарб муаммолардан бири ҳал этилганидан хурсандлигини айтди. Кўп йиллик орзуси ушалганини айтиб, туман раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдирди. Шу билан бирга, қишлоқ оқсоқоллари эл-юртга хизмат қилаётган фуқароларга дуолар бериб, эзгу ишлар давом этиши учун эзгу тилакларни билдирди.

Айтайлик, бугунги кунда туманда 18 мингдан ортиқ фуқаро ер олиш учун навбатда турибди.

Янгиликлар

Архив