Қозоғистонда университетлар қошида карьера марказлари очилади
28 Апрель 17:43

Қозоғистонда университетлар қошида карьера марказлари очилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Олий ўқув юртларида Карьера марказлари очилади. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов аҳоли даромадларини ошириш дастури тақдимотида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Дастуримизнинг энг катта йўналишларидан бири - ёшлардир. Ёшлар учун алоҳида лойиҳалар мавжуд. 160 минг нафар ёшлар «Ёшлар амалиёти», «Биринчи иш ўрни» лойиҳалари, 400 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи миқдорида грантлар билан қамраб олинади. Бу ишламоқчи бўлган ёшлар учун катта имконият», - деди Бош вазир ўринбосари Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида.

Унга кўра, Қозоғистонда 700 га яқин коллеж бор. Ушбу коллежларда 100 та кичик корхона очилади, бу эса талабаларга тажриба орттириш имконини беради. Бундан ташқари, 103 та Карьера марказлари ташкил этилади.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив