Қозоғистонда велосипед мавсуми бошланганидан бери пойтахликлар 400 минг километрга яқин масофани босиб ўтишди
22 Июнь 09:15

Қозоғистонда велосипед мавсуми бошланганидан бери пойтахликлар 400 минг километрга яқин масофани босиб ўтишди

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда «Astana Bike» мавсуми бошлангандан бери велосипед ижараси хизматларидан фойдаланувчилар 400 минг километрга яқин масофани босиб ўтишди, деб хабар беради Kazinform.

«City Transportation Systems» компаниясининг маълумотларига кўра, велоспорт мавсуми бошланган 15 апрелдан бери янги фойдаланувчилар сони 6265 кишига кўпайган. Велосипедчилар томонидан жами 172 638 сессия ўтказган ва 397 823 км масофани босиб ўтган.

Шаҳарда 155 та станция мавжуд. Уларда 1000 та велосипед бор. Стандарт ойлик обуна нархи 2500 тенге. Чегирмалар ҳам мавжуд. Абонент чипталарини сотиб олиш, икки ғилдиракли транспорт воситаларини ижарага олиш бўйича барча маълумотлар www.velobike.kz веб-сайтида эълон қилинган. Велосипедлардан 24/7 фойдаланиш мумкин.


Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонлик рекордчи Ислом бирдамлик ўйинларида «олтин» медални қўлга киритди
11 Август 07:42

Қозоғистонлик рекордчи Ислом бирдамлик ўйинларида «олтин» медални қўлга киритди

QONYA. Kazinform – Қозоғистонлик спортчи Михаил Литвин Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган V Ислом бирдамлик ўйинларида «олтин» медални қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар берди.

«Қозоғистон терма жамоаси ғазнасидаги 6-чи олтин медал! Спортчи Михаил Литвин - Коньядаги Ислом ўйинлари чемпиони!», - деб хабар берди Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати.

Қозоғистонлик 400 метрга югуришда «олтин» медални қўлга киритди. Дастлабки пойгада Литвин масофани 44,94 сонияда босиб ўтди ва бу Қозоғистон учун янги рекорд бўлди.


Нур-Султанда спидкубинг бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади
11 Август 07:14

Нур-Султанда спидкубинг бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда илк бор спедкубинг бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу спорт тури бўйича Осиё чемпионати ҳар 2 йилда ўтказилади. Мусобақага мезбонлик қиладиган давлат танлов асосида аниқланади.

Бу йил спидкубинг бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилиш шарафи Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб Қозоғистонга насиб этди.

Шунингдек, ушбу спорт мусобақаси МДҲ давлатлари ўртасида илк бор ўтказилмоқда.

Шунингдек, ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, чемпионат доирасида рубик кубинг (кубик рубик) йиғадиган усталар дунёга машҳур хонанда Димаш Қудайберген ва боксчи Геннадий Головкин образларини яратадилар.

«Нур-Султан шаҳрида спидкубинг чемпионати 4 кун давом этади. Мусобақада Осиёнинг энг яхшиларини аниқлаймиз. Ғолиблар танлов якунида эълон қилинади. Номзодлар 17 та йўналиш бўйича беллашадилар. Мусобақа классик шаклдан бошланиб, ҳар бир босқичда қийинлашиб боради», - деди Қозоғистон спидкубинг федерацияси президенти Арман Машимов чемпионат муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида.

Шунингдек, асоциация раҳбари спидкубингни Қозоғистонда интеллектуал спорт тури сифатида ривожлантириш кераклигини айтмоқда.

Ушбу спорт мусобақаси Нур-Султанда бошланади. Чемпионатда 13 давлатдан 18-20 ёшли 116 нафар спортчи иштирок этади.

Спидкубинг бўйича Осиё чемпионати кубоги «Бәйтерек» шаклида бўлади. Бундан ташқари, ғолибларга Бутунжаҳон спидкубинг асоциацияси (Wорлд World Cube Association)нинг медали топширилади. Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 9 минг АҚШ долларини ташкил қилади.



Муаллиф: Даулет Изтилеу

Геннадий Головкин ўрта вазн вакиллари рейтингида етакчидир – ESPN
10 Август 22:15

Геннадий Головкин ўрта вазн вакиллари рейтингида етакчидир – ESPN

NUR-SULTAN. Kazinform – ESPN телеканали таҳлилчиси, ярим ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тимоти Бредли профессионал бокснинг вазн тоифалари рейтингини тузиб, ҳар бир дивизионда учта энг кучли вакилни ажратиб кўрсатди, дея хабар беради Kazinform Sports.kz порталига таяниб.

Ўрта дивизионда Бредли WBA Super, IBF ва IBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Геннадий Головкинни биринчи ўринга қўйди. GGGдан кейинги ўринда WBC чемпиони Джермалл Чарло ва асосий давогар Хайме Мунгуиа турибди.

Геннадий Головкиннинг 17 сентябр кунги жангдаги бўлажак рақиби Саул «Канело» Алварес Бредлининг иккинчи ўрта вазн тоифасидаги шорт-листида биринчи ўринни эгаллади. Мексикалик дивизионнинг сўзсиз чемпиони ҳисобланади. Америкалик Дэвид Бенавидес ва Деметриус Андраде мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларда.

Фото: boxingscene.com

Янгиликлар

Архив