Қозоғистонда йил бошидан бери кўп болали оилаларга 110,1 млрд тг ёрдам пули тўланди
20 Май 12:27

Қозоғистонда йил бошидан бери кўп болали оилаларга 110,1 млрд тг ёрдам пули тўланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Йил бошидан буён ўртача 495,8 минг оила кўп болали оилаларга бериладиган давлат нафақалари билан қамраб олинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, б иргина март ойида 27,9 млрд тенге нафақа тўланган.

4 ёки ундан ортиқ вояга этмаган болалари ёки 23 ёшгача бўлган кундузги таълим талабалари бўлган оилалар, даромадидан қатъи назар, ушбу давлат нафақасига мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 2020 йил 1 январдан бошлаб кўп болали оилаларга уларнинг даромадларидан қаътий назар тўланувчи давлат нафақаси жорий этилган.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив