Қозоғистондада доллар нархи арзонлашди

Редактор:  
Бекабат Узаков
29 Декабрь, 16:04

Қозоғистондада доллар нархи арзонлашди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,53 тенгега пасайиб, 1 доллар 460,98 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 29 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 461,23 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 463 тенге, сотиб олиш курси эса 467,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш курси - 463,3 тенге, сотиб олиш курси - 465,5 тенге.

Россия рубли 6,25 - 6,37 тенге орасида савдо қилинмоқда.

Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 29 декабр куни Россия рублининг ўртача курси 6,49 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид