Қозоғистондаги янги иш ўринлари
Қозоғистон шаҳарларида ишсизлик даражаси 0,7 фоизга камайди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг иккинчи чорагида Қозоғистонда ишсизлар сони 452 минг кишини ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан атиги 0,1 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, шаҳарларда уларнинг сони 0,7 фоизга камайиб, 269,1 минг кишини, қишлоқ жойларда 1,3 фоизга ошиб, 182,8 минг кишини ташкил қилди, дея хабар беради Kazinform Finprom.kz сайтига таяниб.