Қозоғистонлик 2020 йилги Олимпиада совриндори бокс турнирида ғолиб чиқди
4 Июль 18:51

Қозоғистонлик 2020 йилги Олимпиада совриндори бокс турнирида ғолиб чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик боксчи Сакен Бибосинов Нур-Султанда илк бор бўлиб ўтаётган бокс бўйича «Елорда Кубоги» халқаро турнирининг финалида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

51 килограммгача бўлган вазн тоифасида чемпионат «олтин»и учун кечган баҳсда Бибосинов кубалик Алехандро Кларо Фисс билан учрашди ва ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди.



Эслатиб ўтамиз, аввалроқ турнирда яна бир қозоғистонлик Темиртас Жусупов 48 килограмм вазн тоифасида финалда ўзбекистонлик боксчи Асилбек Жалиловни мағлубиятга учратган эди.

Сакен Бибосинов Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медали совриндори, шунингдек, Белграддаги 2021 йилги жаҳон чемпиони.

Фото: www.kfb.kz

Ўхшаш янгиликлар
Геннадий Головкин ўрта вазн вакиллари рейтингида етакчидир – ESPN
10 Август 22:15

Геннадий Головкин ўрта вазн вакиллари рейтингида етакчидир – ESPN

NUR-SULTAN. Kazinform – ESPN телеканали таҳлилчиси, ярим ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тимоти Бредли профессионал бокснинг вазн тоифалари рейтингини тузиб, ҳар бир дивизионда учта энг кучли вакилни ажратиб кўрсатди, дея хабар беради Kazinform Sports.kz порталига таяниб.

Ўрта дивизионда Бредли WBA Super, IBF ва IBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Геннадий Головкинни биринчи ўринга қўйди. GGGдан кейинги ўринда WBC чемпиони Джермалл Чарло ва асосий давогар Хайме Мунгуиа турибди.

Геннадий Головкиннинг 17 сентябр кунги жангдаги бўлажак рақиби Саул «Канело» Алварес Бредлининг иккинчи ўрта вазн тоифасидаги шорт-листида биринчи ўринни эгаллади. Мексикалик дивизионнинг сўзсиз чемпиони ҳисобланади. Америкалик Дэвид Бенавидес ва Деметриус Андраде мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларда.

Фото: boxingscene.com

Майк Тайсон Hulu компаниясини унинг ҳаётий ҳикоясини ўғирлашда айбламоқда
8 Август 12:53

Майк Тайсон Hulu компаниясини унинг ҳаётий ҳикоясини ўғирлашда айбламоқда

WASHINGTON. Kazinform - Бокс афсонаси Майк Тайсон кескин баёнот берди. У Disney компаниясига тегишли Hulu стриминг сервисини ўзи ҳақида сериал яратиш учун унинг ҳаётий ҳикоясини ўғирлаганликда айблади, деб ёзади Kazinform Breitbartга таяниб.

Майк Тайсон Instagram саҳифасида:

«Hulu сизни аҳмоқ қилишига йўл қўйманг. Мен уларнинг ҳаётим ҳақидаги ҳикоясини қўллаб-қувватламайман. Улар менинг ҳаёт ҳикоямни ўғирлашди...»

, - деб ёзди.

Оғир вазн тоифасидаги чемпион Hulu ўзининг автобиографиясининг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун унга пул тўламаганидан ёки у билан маслаҳатлашмаганидан норозилигини билдирди.

Hulu продюсерлари ўз лойиҳасини ҳимоя қилиб, шоу Майк Тайсонга ахлоқий баҳо бермаслигини ва шунчаки унинг ҳаётини ҳолис ҳикоя сифатида тақдим этишини айтишди.

Ижрочи продюсер Карин Гист, улар шунчаки очиқ фикрли воқеани сўзлаб беришни ва томошабинлар бош қаҳрамон ҳақида нима деб ўйлашлари ёки ҳис қилишларини ўзлари ҳал қилишини хоҳлашини айтди.

Майк Тайсон 2021 йил феврал ойида Тревант Роудс иштирокидаги бокс бўйича чекланган сериал эълон қилинганидан бери Huluни танқид қилиб келади.

Сериал 25 август куни экранларга чиқади.

Фото:breitbart.com

Геннадий Головкин яна Қозоғистонда жанг ўтказишни хоҳлайди
5 Август 12:50

Геннадий Головкин яна Қозоғистонда жанг ўтказишни хоҳлайди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин ўз ватанида жанг ўтказишни режалаштираётганини айтди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz порталига таяниб.

Головкин Compas On The Beat нашрига берган суҳбатида 17 сентябр куни Саул «Канело» Алваресга қарши ўтказадиган учинчи жангидан сўнг боксдаги фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини ва нафақага чиқишдан олдин қозоғистонлик мухлислар учун катта шоу кўрсатмоқчи эканлигини айтди.

«Келажакда ким билан, қандай ва қаерда жанг қилишим ҳақида кўп режаларим бор. Она Ватаним – Қозоғистонда бокс кечаси ўтказишим керак, деб ўйлайман, режаларим катта», – деди GGG.

Геннадий профессионал фаолиятида Қозоғистонда фақат бир марта жанг қилган. 2010 йил 16 декабрда у Астана шаҳрида (ҳозирги Нур-Султан) бўлиб ўтган жангда колумбиялик Нилсон Тапияни нокаутга учратди.

Фото: sports.kz

Янгиликлар

Архив