Қозоғистонлик шахматчи Халқаро турнирда ғолиб чиқди

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
21 Апрель, 07:35

Қозоғистонлик шахматчи Халқаро турнирда ғолиб чиқди

TASHKENT. UzA-Kazinform – Жорий йилнинг 14-20 апрель кунлари Тошкентда Халқаро шахмат академиясида «Sahibkiran Cup 2023» III Халқаро турнири бўлиб ўтди. Умумий соврин жамғармаси 20 минг АҚШ доллари бўлган нуфузли турнирда 13 та давлатдан 164 нафар шахматчи иштирок этди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари тантанали равишда тақдирланди. Биринчи ўрин қозоғистонлик Алишер Сулейменовга насиб этди. У 9 имкониятдан 7 очко билан якка пешқадам бўлди. Кейинги ўринларни Платон Галперин (Украина) ва Вугар Расулов (Озарбойжон) эгаллади.

Ташкилотчилар томонидан таъсис этилган пул мукофотлари, сертификат ҳамда медаллар ғолиб ва совриндорларга тантанали суратда топширилди.




Мавзуга оид