Қозоғистонлик теннисчи Сербиядаги турнирда финалга чиқди
24 Июнь 23:30

Қозоғистонлик теннисчи Сербиядаги турнирда финалга чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Жибек Куламбаева Сербияда бўлиб ўтаётган ITF W25 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалга чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган Ж.Қуламбаева ва ҳиндистонлик Пратан Тхомбаре ярим финалда руминиялик Илоне-Георгиана Гиорайе ва италиялик Ангелина Морателли билан куч синашди.

Қозоғистон-Ҳиндистон жуфтлиги 6:1, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Энди улар финалда испаниялик Лейре Ромеро-Гормаз – хорватиялик Тара Вюрт билан бош соврин учун кураш олиб боради.

Муаллиф: Елжан Ерали

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив