Қозоғистонлик Жанқош Тураровнинг навбатдаги жанги қачон бўлиб ўтиши маълум қилинди

Автор:  
Бекабат Узаков
2 Январь, 18:50

Қозоғистонлик Жанқош Тураровнинг навбатдаги жанги қачон бўлиб ўтиши маълум қилинди

ASTANA. Кazinform – IBО йўналиши бўйича биринчи ўрта вазн тоифасида қитъалараро жаҳон чемпиони Жанқош Тураров ўзининг навбатдаги жангини 18 март куни ўтказади. Мамлакатда ўтказилаётган мусобақада у IBО версияси бўйича ўрта вазн тоифаси учун кураш олиб боради, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жангда қозоғистонлик профессионал боксчи мазкур камарнинг амалдаги соҳиби мексикалик Алехандро Менесес билан куч синашади.

Жанқош Тураров ўтган йилнинг декабр ойида ўтказган сўнгги жангида венесуэлалик Луиса Энрике Ромерони мағлуб этганди.

Алехандро Менесес ўтган апрел ойида британиялик Сэм Максвеллни мағлуб этиб, IBО чемпионлигини қўлга киритди.

Фото: prosports.kz

Муаллиф: Адилжан Умбет



Мавзуга оид