Қозоғистонликлар маҳаллий фильмларга кўпроқ боришни бошладилар - статистика

Автор:  
Ляззат Сейданова
21 Апрель, 14:12

Қозоғистонликлар маҳаллий фильмларга кўпроқ боришни бошладилар - статистика

ASTANA. Kazinform – Ўтган йили кинотомошабинлар сони 2021 йилга қараганда 2 баробар ошди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига таяниб.

2022 йилда кинотомошабинлар сони 17 миллиондан ошди, бир йил ичида бу кўрсаткич икки баравар (2021 йилда 6,6 млн) кўпайди. Қозоғистонликлар миллий фильмлар намойишига кўпроқ бора бошладилар. 2021 йилда 931 минг киши маҳаллий кинофильмлар намойишини томоша қилган, бу умумий кинотомошабинлар сонининг 12,1 фоизини, 2022 йилда эса миллий кинотомошабинлар улуши 53,6 фоизни ташкил этди.

Маҳаллий киносеанслар сони 2021 йилдаги 66 мингдан 2022 йилда 296 мингтага ошди.

Бадиий фильмларга борганларнинг аксарияти АҚШда суратга олинган фильмларни кўрган - 7 миллион, кейинги ўринда қозоғистонлик фильм (4,7 миллион), россиялиқ (486,1 минг), британия (176,1 минг) ва австралия (46,5 минг) фильмлари бор.

Шу муносабат билан кинофильмлар намойиш этувчи ташкилотларнинг даромади ҳам ошди - 2021 йилдаги 13,5 миллиард тенгедан 2022 йилда 26,8 миллиард тенгегача.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Қозоғистонда 105 та кинотеатр фаолият кўрсатган бўлса, улардан 4 таси овулларда жойлашган.

Бундан ташқари, Қозоғистонда 67 та кинематография ташкилоти мавжуд, улар ўтган йили 331 та фильм суратга олган, шу жумладан 49 таси тўлиқ метражли фильмлар (2021 йилда — 340 та фильм, жумладан, 31 таси тўлиқ метражли фильмлар).




Мавзуга оид