Қозоғистонликларнинг пенсия активлари 2022 йилда 1,3 триллион тенгега ошган

Автор:  
Бекабат Узаков
12 Декабрь, 17:32

Қозоғистонликларнинг пенсия активлари 2022 йилда 1,3 триллион тенгега ошган

ASTANА. Кazinform - Мамлакат Миллий банки раиси Ғалимжан Пирматов пенсия активлари кўпайганини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«2022 йил 30 ноябр ҳолатига пенсия активлари 14,4 триллион тенгени ташкил этди ва йил бошидан буён 1,3 триллион тенгега ёки 10,3 фоизга ўсди. Йил бошидан буён инвестиция даромадлари ҳажми 806 миллиард тенге, пенсия бадаллари – 1,5 триллион тенге, пенсия тўловлари – 240 миллиард тенгени ташкил этди», — деди Ғалимжон Пирматов Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида.

Унга кўра, 2022 йилда уй-жой шароитларини яхшилаш, даволаниш ва хусусий бошқарувга ўтказиш мақсадида пенсия жамғармаларини муддатидан олдин ечиб олиш бўйича 881 миллиард тенге миқдоридаги 865 мингдан ортиқ ариза ижроси кўриб чиқилган.

«Салбий макроиқтисодий вазиятга қарамай, 2022 йил бошидан буён пенсия активлари рентабеллиги 5,8 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, сўнгги беш йил давомида тўпланган рентабеллик инфляция даражасидан ошиб кетди», — дея қўшимча қилди Ғ.Пирматов.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев




Мавзуга оид