ASTANА. Каzinform – 2023 йил 1 март ҳолатига кўра, Ягона жамғариб бориладиган пенсия фондидаги омонатчилар жамғармаларининг умумий миқдори 15,1 триллион тенгега етди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
Ranking.kz порталига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пенсия жамғармалари миқдори 11,4 фоизга ёки 1,5 триллион тенгега ошган. Кўрсаткичнинг ўсиши бадаллар кўринишидаги даромадлар оқими, шунингдек, инвестицион даромадлар ҳисобига шаклланди.
Жамғармаларнинг ўсиши барча турдаги бадалларда кузатилади. Шундай қилиб, мажбурий пенсия тўловлари бўйича жамғармалар миқдори 11,1 фоизга ошиб, 14,7 триллион тенгега етди. Бу қозоғистонликларнинг жами жамғармаларининг 97 фоизини ташкил қилади.
Мажбурий касбий пенсия бадаллари бўйича пенсия жамғармалари бир йилда 21 фоизга ошиб, 466,4 миллиард тенгега етди. Шу билан бирга, энг катта ўсиш (2 баробардан ортиқ) ихтиёрий пенсия бадаллари бўлиб, 3,8 млрд тенгени ташкил этди.
Ҳудудлар бўйича энг катта пенсия жамғармаси Алмати шаҳрида – 2,8 триллион тенге ёки республикадаги умумий миқдорнинг 18,5 фоизини ташкил қилади. Шундан сўнг Астана шаҳри – 1,4 трлн тенге. Кучли учликни Қарағанди вилояти якунлади – 1,2 триллион тенге.
Муаллиф: Марлан Жиембай