Қозоғистоннинг халқаро захиралари 89,7 миллиард долларни ташкил этди

Автор:  
Бекабат Узаков
12 Декабрь, 19:46

Қозоғистоннинг халқаро захиралари 89,7 миллиард долларни ташкил этди

ASTANA. Кazinform – 1 декабр ҳолатига кўра, Қозоғистоннинг халқаро захиралари 89,7 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Миллий банк бошқаруви раиси Ғалимжан Пирматов Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Жорий йилнинг 1 декабрида жами халқаро захиралар 89,7 миллиард долларни ташкил қилди.

2022 йилда олтин нархининг пасайиши, давлат қарзини тўлаш, шунингдек, биринчи чоракда валюта интервенцияларини амалга ошириш ҳисобига олтин-валюта захиралари 467 миллион долларга қисқарди», — деди Ғалимжан Пирматов.

Шунингдек, у нефт нархининг юқорилиги Миллий жамғарма пулларини тўлдирганини таъкидлади.

«Нефт нархи тикланди ва даромад 6 триллион тенгега ошди. Шу жумладан, хорижий валютадаги тушумлар 9,8 миллиард долларни ташкил этди, Миллий жамғарма маблағлари эса 55,8 миллиард долларга кўпайди.

Молия бозоридаги пасайиш кузатилганига қарамай, Миллий жамғарма ташкил этилганидан бери унинг рентабеллиги йиллик кўрсаткичда 3,08 фоизни ташкил этди», — деди Миллий банк раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай



Мавзуга оид