Қозоғистоннинг Швеция ва Финляндия билан дипломатик алоқалари 30 йиллиги концерт билан нишонланди
14 Июнь 11:25

Қозоғистоннинг Швеция ва Финляндия билан дипломатик алоқалари 30 йиллиги концерт билан нишонланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Душанба куни кечқурун Radisson меҳмонхонасида Қозоғистон ҳамда Швеция ва Финляндия ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 30 йиллигига бағишланган концерт бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Швеция билан 1992 йил апрелда, Финляндия билан ўша йилнинг май ойида дипломатик муносабатлар ўрнатган. Ўтган вақт мобайнида мамлакат Европа давлатларининг Марказий Осиёдаги асосий савдо-иқтисодий ва сиёсий ҳамкорига айланди.

«Бугунги кунда Швеция ва Финляндия билан икки томонлама муносабатларимиз ўзаро манфаатли шериклик, ҳурмат ва ишонч асосида қурилган. Бу ҳамкорлик йилдан-йилга жадал ривожланмоқда», — деди Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Васильенко табрик нутқида.

2015 йилда Швеция ҳукумати Қозоғистонни Швеция маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича 26 та устувор давлатлар рўйхатига киритди. Бугунги кунда Қозоғистонда 50 дан ортиқ Швеция компаниялари фаолият юритмоқда.

Шунингдек, Қозоғистонда Финляндиянинг Metso, Wartsila, Vaisala, Kone, Honka, Tikkurila, Reka, Lindstrom, Onninen каби компанияларининг 100 га яқин филиаллари ва қўшма корхоналар рўйхатга олинган.

«Мамлакатларимизнинг Қозоғистон билан алоқалари аъло даражада ва барқарор ривожланиб бормоқда, лекин ҳали ҳали фойдаланилмаган салмоқли салоҳиятга эга», — деди Швеция ва Финляндия элчилари Матс Фойер ва Сойли Мякеляйнен-Буханист қўшма нутқида.

«Биз Қозоғистонга халқаро ҳамжамиятга, қуролсизланиш соҳасида, халқаро тинчликка эришиш учун саъй-ҳаракатлар платформаси сифатида ва бошқа кўплаб соҳаларда қўшган салмоқли ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирмоқчимиз.

Биз Қозоғистондаги ислоҳотларни яқиндан ва ҳамдардлик билан кузатиб борамиз. Биз қозоқларнинг меҳмондўстлик маданиятидан мамнунмиз», — дея қўшимча қилди юқори мартабали дипломатлар.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Еркеғали Рахмадиев номидаги Давлат академик филармонияси камера хорининг концерти бўлиб ўтди.

Муаллиф: Тимур Дуйсекеев

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив