Қозоғистоннинг сув қонунчилиги халқаро тамойилларга мослаштирилади
17 Июнь 14:30

Қозоғистоннинг сув қонунчилиги халқаро тамойилларга мослаштирилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Мамлакатимда сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари халқаро ҳуқуқ тамойилларига мослаштирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Сув хўжалигини ривожлантириш истиқболларига бағишланган парламент эшитувида сўзга чиққан Бош вазир ўринбосари янги Сув кодексининг асосий йўналишларини белгилаб берди.

«Сув кодексининг янги таҳрирдаги асосий ёйўналишлари:

Биринчи. Мамлакатнинг сув ресурслари салоҳиятини сақлаш.

Иккинчи. Сув фойдаланувчиларини сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланишга ундайдиган механизмларни аниқлаш.

Учинчи. Қозоғистоннинг сув ресурслари салоҳияти мониторинги, ҳисоби ва прогнозини рақамлаштириш, шунингдек, сув ресурсларини бошқаришда фаннинг ролини ошириш.

Тўртинчи. Миллий қонунчиликни халқаро ҳуқуқ тамойиллари билан уйғунлаштириш», — деди Ерали Тоғжанов.

Унга кўра, янги Сув кодекси ва унга илова қилинган қонун лойиҳасининг концепциялари ишлаб чиқилган. Ҳозирда қонун лойиҳасининг боб ва моддалари тайёрланмоқда.

«Кодекс лойиҳаси сентябр ойида Президент Администрациясига, 2023 йилнинг биринчи ярмида эса Мажилисга киритилади», — деди Бош вазир ўринбосари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Янгиликлар

Архив